АХБОРОТНОМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 

АЖИНИЁЗ НОМИДАГИ НУКУС ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ

 

2021-йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ҳамда “21 февраль – Халқаро она тили куни” муносабати билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Масафодан ўқитиш кафедраси томонидан “Узлуксиз таълим тизимида масофадан ўқитишнинг интеграцияси” мавзусида ўтказиладиган  Халқаро илмий-назарий анжуманга таклиф этамиз.

Анжуманни ўтказиш вақти: 2021 йил 20 февраль

Илмий-назарий анжуманнинг очилиши институт мажлислар залида 2021 йил 20 февраль куни соат 1000  да  бошланади (гибрид шаклда).

 

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб бориши режалаштирилган:

Секция 1. Ижтимоий-гуманитар фанлар

Секция 2. Тил ва адабиёт

Секция 3. Педагогика ва психология

Секция 4. Аниқ ва техника фанлар

Секция 5. Табиий фанлар

 

Анжуман  материалларини тайёрлашга қўйиладиган талаблар:

 

– тезис мавзуси бош ҳарфларда (14 шрифтда) ўртага ёзилиб, кейинги қатордан муаллиф(лар) исми-шарифи, илмий даражаси, кафедра номи ёзилади. Ундан 1,5 интервал пастда хат бошидан тезис матни ёзилади.

– тезислар Microsoft Word, Times New Romanда 2-3 бет ҳажмида (қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) 14 шрифт, 1,5 интервалда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва паст томондан 2 см қолдирилган ҳолда ёзилади.

– барча кўчирмалар квадрат қавсда берилиб, муаллиф фамилияси кўрсатилади.  [Баскаков: 27]

– фойдаланилган адабиётлар тезис охирида берилади.

– тезис электрон ва қоғоз нусхада эксперт хулосаси билан қўшиб топширилади. Эксперт хулосаси берилмаган тезислар қабул этилмайди.

– тезисларнинг мазмунига, кўрсатилган манбаларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгар.

– анжуманнинг расмий тиллари: қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ,рус ва инглиз

– анжуман материаллари тўплам ҳолида нашр қилинади. Тезиснинг ҳар бир бети учун бадал пули 20 000 сўм

Талабга жавоб бермайдиган материаллар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ва  муаллифларга қайтарилмайди.

Тезислар 2021 йил 5 февралгача қабул қилинади.

 

Манзил:  Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси р/уй.  

Телефонлар: +9989 (91) 267-77-00

E-mail:    miss-miya@mail.ru      

Ташкилий қўмита

 

 

АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ

Иштирокчининг Ф.И.Ш.

 

Секция

 

Тезис номи

 

Иш жойи ва манзили

 

Лавозими

 

Илмий даражаси ва унвони

 

Иш жойи ва мобил телефони:

 

E-mail: