Институт доценти “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати бўлди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Табиий фанлар факультети, Ботаника, экология ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудири, биология фанлари номзоди, доцент Ешмуратов Рохат Артыкбаевич “Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2021 йил 22 апрельдаги қарорига асосан Жамғарманинг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича 250 ўринга мўлжалланган (магистратура, докторантура, стажировка ва малака ошириш дастурлари) 2021 йилдаги биринчи стипендия танлови натижаларига кўра, Жамғарманинг стажировка ўташ дастурлари бўйича жами “Жамғарма стипендиати” сифатида эътироф этилиб, ғолиб деб топилди ва хорижда стажировка таълим дастури давомида таҳсил олиши билан боғлиқ ҳаражатлари Жамғарма томонидан белгиланган тартибда қоплаб берилиши кўрсатилган СЕРТИФИКАТ билан тақдирланди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ биринчи стипендия танлови ғолибларига сертификатларни тантанали топшириш маросими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтди.