УСТОЗЛАРИМГА ТАШАККУР

Ассалому алейкум, ҳурматли ва азиз Устозларим!
Мен Еспулаев Илёс, 2007 йил Ажиниёз номидаги НДПИнинг «Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси» бакалавриат таълим йўналишини тугатганман. Бугунги кунда Беруний тумани 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ёш рассомларга дарс бериб келмоқдаман.
Устозларимдан олган билим ва тажрибаларимни бугунги кунда ёш шогирдларимга ўргатиш билан бирга ҳайкалтарошлик санъати билан мунтазам шуғулланиб, бир қанча асарлар яратишга муваффақ бўлдим. Яратган асарларимдан энг йирик ижодий ишларимдан бири – Беруний тумани марказида ўрнатилган Афғон уруши қатнашчилари хотирасига бағишланган «Афғон аскари» ёдгорлик ҳайкали бўлди. Меҳнатларим маҳсулидан кенг жамоатчилик ва юртдошларимиз олқишига сазовор бўлдим.

Ижодий ҳаётимда эришган кўпгина ютуқларимда устозларим Дарменов Жанжайхан Абуович ва Мамбеткадиров Ғайратбай Аманбаевич ҳамда тасвирий санъат ва мухандислик графикаси кафедрасининг барча профессор-ўқитувчиларининг алоҳида хизматлари борлигини таъкидлаб, устозларимга таъзим қиламан ва минатдорчилик билдираман.
Устозларимга сиҳат саломатлик, илмий ишларига ривож, доим шогирдлари ардоғида бўлиб, элимиз ривожига ўз ҳиссаларини қўшадиган шогирдларни тайёрлашда мувофақиятлар тилайман!!!
Ҳурмат билан, Илёс Еспулаев.
