Педагогика факультетида психологлар куни кенг нишонланди

Бугун, 22 ноябрь куни институтимизнинг педагогика факультети педагогика ва психология таълим йўналиши 3-курс талабалари «Психологлар куни»ни кўтарингки кайфиятда нишонлади.

Талабалар факультетнинг психолог ўқитувчиларини байрам билан табриклади. Бундан сўнг талабалар дунёга машҳур спихологлар М.Г.Давлетшин, Ғ.Ғозиевларнинг илмий тадқиқот ишлари тўғрисида кенг турда маълумотлар берди.

«Психологлар куни» 1994 йил 22 ноябрь куни Москвада психологлар жамияти томонидан ташкил этилган. 2000 йилдан бошлаб 22 ноябрь – Психологлар куни сифатида халқаро миқёсда нишонланиб келинмоқда.

Тадбирни психология кафедраси ўқитувчиси Айсулиу Елмуратова ташкиллаштирди.