Чет тиллари факультети ўқитувчилари 5-сонли мактабда ўқувчилар билан учрашув ўтказди

Институтимизнинг чет тиллари факультети профессор-ўқитувчилари Нукус шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 5-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан учрашув ўтказди.
«Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди» мавзусида ўтказилган учрашувда институт ўқитувчилари таълим ва тарбиянинг аҳамияти, давлат томонидан ушбу соҳага қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар тўғрисида кенг турда маълумотлар берилиб, тарғибот ишлари олиб борилди.
