Физика-меҳнат факультетида академик М.С.Баҳодирхонов билан учрашув бўлиб ўтди

Шу йилнинг 16 ноябрь куни институтимизнинг мажлислар залида И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессори, академик М.С.Баҳодирхонов билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда институтнинг физика-меҳнат факультети профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар, магистрант ва талаба-ёшлар, шунингдек, мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари профессорлари иштирок этди.

Учрушувда академик М.С.Баҳодирхонов илмий тадқиқот ишлари ва уларнинг натижалари бўйича гапириб берди.

Учрашув савол-жавоблар билан давом этди.