Рус тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари 6-сонли мактабда ўқувчилар билан учрашув ўтказди

Институтимизнинг чет тиллари факультети рус тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари Э.Н.Ешниязова, К.А.Заримбетов Нукус шаҳри халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан «Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди» мавзусида мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда институт профессор-ўқитувчилари томонидан мустақиллик йилларида таълим-тарбия соҳасига ёндашув тубдан ўзгарганлиги, илғор ғоялар, илм-фан тараққиёти, мамлакатимизнинг ҳозирги ва истиқболдаги ривожланишини таъминлашга хизмат қиладиган, мазмун жиҳатдан буткул янги узлуксиз таълим тизими жорий этилганлиги, давлатимизда бола таълим-тарбияси билан боғлиқ азалий қадрият ва анъаналари ҳақида маълумотлар берилди.