Контракт пулини тўлаш муддати ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 5 окябрдаги 11-сонли баёни билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасига 2018/2019 ўқув йилида тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октябрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Шунингдек, 2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида бакалавриат ва магистратурада таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддатини жорий йилнинг 15 ноябрига қадар узайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизмати