«Универсиада-2019» спорт мусобақаларининг худудий босқичлари ўз якунига етти.
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида спортнинг баскетбол тури бўйича ўтказилган мусобақаларда Қорақалпоғистон терма жамоаси ўғил болалар ва қизлар жамоалари ғолиб бўлиб, мусобақаларнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Навоий вилоятида волейбол бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида ҳам қизлар ва ўғил болалар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоалари аъзолари ғолибликни қўлга киритиб, финал босқичига чиқди.
Хоразм вилоятида ўтказилган қўл тўпи мусобақаларида қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоалари аъзолари ғолиб бўлиб, финалга йўл олди.
Бухоро вилоятида спортнинг футбол тури бўйича ўтказилган мусбақаларни Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоалари аъзолари 2-ўрин билан якунлади.
«Универсиада-2019» спорт мусобақаларининг худудий босқичлари якунига кўра ғолибликни қўлга киритган баскетбол, волейбол ва қўл тўпи бўйича қизлар жамоаларининг тўлиқ таркиби Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг спортчи ёшларидан иборат. Шунингдек, бошқа спорт турлари бўйича ҳам терма жамоалар таркибида институтимиз талаба-ёшлари фаол иштирок этишди. Талаба ёшларимизни спорт мусобақаларига тажрибали мураббийлардан А.Казаков, Ж.Бекмуратов, Б.Тлеуов ва Р.Ибрагимовлар тайёрлади.
Қорақалпоғистон терма жамоаси аъзоларини қўлга киритган ютуқлари билан табриклаймиз!

