AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

И.Дильманов: Навқирон авлод камолоти учун масъулмиз

Бугунги кунда ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, уларга қатор имтиёз ва енгилликлар беришга қаратилган ижобий ўзгаришлар ҳақида соҳа вакиллари, устоз-мураббийлар мамнуният билан сўз юритишмоқда. Буни қуйидаги дил сўзларидан ҳам яққол илғаш мумкин.

Илюша ДИЛЬМАНОВ, филология фанлари номзоди, 
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти доценти,
“Шуҳрат” медали соҳиби:

– Мамлакатимизда рўй бераётган янгиланишлар таълимнинг барча босқичида ўз ифодасини топмоқда. Буни биз тўлик ҳис қиляпмиз. Шарқда устоз-мураббий меҳнати ҳамиша қадрланган. Кейинги йилларда жамиятда ўқитувчи обрўси бирмунча пасайишига гувоҳ бўлдик. Давлатимиз раҳбари ташаббуси би¬лан вазият ўзгараётгани барчамизни қувонтирмоқда. Жорий йил давомида тарбиячилар, мактаб ўқитувчилари ва олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ойлик маошлари сезиларли даражада оширилди. Касбимиз эгаларига уй-жой, автомобиль ва бошқа мол-мулк олишлари учун имтиёзли кредитлар тақдим этилди.
Яқин кунларда жойларда “Ўқитувчи ва мураббийлар” ҳиёбони очилиши кутиляпти.
Яна бир муҳим томони, нафақат фаолият юритаётган, балки бўлажак педагоглар ҳам давлат томонидан қўлпаб-қувватланяпти. Шимолий ҳудудларда ма¬лакали педагог кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида жорий ўқув йилидан бошлаб институтимизда бакалавриатнинг алоҳида йўналиши бўйича таълим уч йилгача, магистратурада эса бир йилгача қисқартирилди. Уларда 750 талаба ўз севимли ишидан айрилмаган ҳолда ўқийдиган бўлди.

Манба: “Халқ сўзи”