AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти қошида “Иқтидорли ёшлар” клуби ташкил этилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтидаги бошланғич ташкилоти қошида “Иқтидорли ёшлар” клуби фаолиятини йулга қўйиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси Х.Қурбанбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси  Кенгашинининг 2018 йил 2 октябрдаги 02-01/283 сонли фармойишига асосан жорий йилнинг октябр ойи Иттифоқ тизимида “Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш” ойлиги деб эълон қилинганлиги ҳамда ойлик доирасида олий таълим муассасаларидаги Бошланғич ташкилот қошида “Иқтидорли ёшлар” клубини ташкил этилиши кераклигини таъкидлаб ўтди.

“Иқтидорли  ёшлар” клуби Иттифоқнинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Низом асосида фаолият юритиши,  клубнинг асосий вазифаси ўзига хос тараққиёт йўлига кирган мамлакатимизнинг ёш авлодлари орасида етилиб келаётган юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ижодий ва ақл-заковат салоҳиятларини янада кенгайтириш ва кучайтириш, уларнинг ноёб қобилиятларини она-юртни улуғлашга, ватан истиқболига йўналтиришга, истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини тўла намоён қила олишлари учун давлат, жамоат ташкилотлари, барча турдаги мулк эгалари билан биргаликда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш; эканлигини тушинтирди.

Муҳокамаларда ҳам ёш иқтидорли талабаларнинг таклиф ва тавсиялари олинаётгани соҳа тараққиётида муҳим ўрин тутувчи ёшларнинг инновацион фаолият билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар эшигини очиб бериши  алоҳида таъкидланди. Талаба-ёшларни илмий ва инновациявий фаолиятга ундовчи давра суҳбатида таълим тизимини такомиллаштириш, иқтидорли ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш, таълим, фан ва амалиёт ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилаётган доимий эътибор жамият тараққиётини юксалтиришнинг муҳим омили экани қайд этилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўзга чиққанлар Бошланғич ташкитлот қошида ташкил этиладиган клуб аъзолари табиий равишда иқтидорли, ташаббускор бўлиши кераклигини, яъни клуб аъзолигига асосан номдор стипендиатлар, аъло баҳоларга ўзлаштираётган талабалар бўлиши ҳақида таклиф берди. Таклиф бир овоздан маъқулланди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан бошланғич ташкилот етакчиси “Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ойлиги” доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг тушунчалар бериб ўтди.