ЁШЛАР БИЛАН ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Мустақиллик йилларида юртимизда ёшларни Ватанга мухаббат, миллий дастур ва қадриятларимизга ҳурмат билан қараш, маънавий дунёси етук ва жисмонан бакувват баркамол авлодни камол топтириш, уларнинг ҳукуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда ёшлар ҳаётидаги энг муҳим масалалар, айниқса, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши учун шароит ва имкониятлар яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш бўйича ишлар катта эътибор берилмоқда. Айниқса, вилоятларда, туманларда, унинг чекка қишлоқларида яшаётган кўпчилик ёшлар иш билан банд бўлиши, замонавий касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллаши учун муносиб шарт-шароит яратиб, бандлигини таъминлаш, ишбилорманлик қобилиятини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ўзлари бошлаган ташабускорликларини рағбатлантириш интеллектуал ва ижодий салоҳиятни рўёбга чиқариш учун муҳтарам Президентимиз ёшларга чексиз имкониятлар яратиб қўйибди. Фақат улар ўзларининг аниқ ва даромадли режа ташабусларини кўрсатиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш ва ўзбек ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳақида»ги Фармони қабул қилинди

Ёшлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борабарида уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онгу шухида мустакиллик ғояларига садоқат, миллий ўзликни англаш, Ватанга мухаббат, Ватан тақдирига маъсулият, фидоийлик туйғуларини мустаҳкам сингдириш ва ривожлантириш, уларни турли мафкуравий хуружлардан сақлаш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ягона мақсадли вазифаси қилиб белгиланди.

Фармонга мувофиқ, ёшларга оид давлат сиёсатни кетма-кет ва самарали амалга ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳукуклари ва қонуний манфаатларини ҳимоя килиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш мақсадида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил қилинди. Президентимиз томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил қилинган кун 30-июнь санаси элимизда «Ёшлар» куни сифатида нишонланадиган бўлди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та асосий йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар ташаббускорлигини орттиришга қаратилган бир қатор янги ва долзарб вазифалар белгиланди.

Шу нуктаи назардан ёшларни янада олға интилишига, ўз билим ва имкониятларини тўла намоён қила олиш ҳуқуқини ривожлантира олишга катта умид билдирмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи энди «Ёшлар-келажак курувчилари» шиори остида касбий фаолиятни амалга оширадиган катта структурага айланди.

Ёшларнинг, айниқса уларнинг бирлашмаган қисмининг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишига, ижодий тўгаракларга ва ҳар хил, жумладан чет тилларини ўргатиш ва бошқа ўқув курсларига кенг жалб қилиш, уларга соғлом турмуш тарзи ва ойланинг муқаддас даргоҳ эканлигини ҳар томонлама тарғибот қилиш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, ажримлар ва унинг сабаблари ҳақида натижали ишлар амалга оширилади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вазифаларидан бири фармонда ёш оилаларни имконияти чекланган, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож ёшларга маънавий ва моддий ёрдам бериш, улар учун мос турор жойларига мувофиқ келадиган мақсадли фаолиятни ташкил қилиш кўзда тутилган.

Демократик давлат қуриш ва фуқоралик жамиятни ривожлантириш борасидаги ислоҳотларда ёшларнинг фаоллигини ошириш, юқори маънавиятли, эркин фикрлайдиган, қатъий турмуш позицияга, кенг дунёқарашга ва чукур билимга эга иқтидорли, тиришқоқ, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайратини, билим ва салоҳиятини аямайдиган, элимизнинг келажаги учун масъулиятни зиммасига оладиган ёшларнинг сафини кўпайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, уларга келажак бунёдкорлари сифатида ишонч билдирилади.

Ёшларда ҳар қандай бузғунчи ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва кучайтириш давр талаби. Чунки ёшларнинг деярли 90-95 фоизи интернетдан фойдаланади. Хавфли ахборот хуружлари купайиб авж олаётган бир пайтда ёш авлодларга интернетдаги ёт, хавфли, ачинарли, уятли ва кераксиз сайтлардан сақланиш мумкинчилиги борасидаги билим ва тушунчаларини орттириш асосий вазифамиз. Беғамлик ва лоқайдлик бор жойда ёшлар тарбиясига анча таъсир этиш жараёни кучаяди. Ёшларни шундай ёт иллатлардан сақлаб қолиш жуда муҳим масала. Чунки ҳеч нарса информация каби инсон боласига тез етиб бормайди.

Сергаклик ва хушёрлик бор жойда, тинчлик ва ободонлик, фаровонлик бўлади.

Ёшлар юрт келажаги. Уларни қўллаб-қувватласак, турмушга тўғри йўналтирсак, тўғри тарбия берсак, бу бизнинг самарали ишимиз ҳисобланади. Ёшларимизнинг тўғри тарбияси эса, келажагимиз ёрқин эканлигидан далолат беради.

 

ХАЛМУРАТ ЕСЕМУРАТОВ,

НукусДПИ Чет тиллари факультети маънавий-маърифий ишлар

бўйича декан ўринбосари