AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Филология факультети талабаси 20 ёшида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди

Институтимизнинг филология факультети 3-курс талабаси Аллаяр Дарменов 20 ёшида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлди.

2 ноябрь куни чет тиллари факультетида институтнинг «Нукус пединститути» газетаси муҳаррири, шоир Абдиқадир Қайипов ва филология факультети 3-курс талабаси Аллаяр Дарменов билан учрашув кечаси ташкил этилди.

Учрашувга қатнашган талаба-ёшлар билан институтда қобилиятли ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди.

Кечада шоир А.Қайипов талабаларга ҳар хил йўналишдаги саволлар бериб, тўғри жавоб берганларга бадиий китоблар совға қилди.

Кечада талаба А.Дарменов ўз шеърларидан ўқиб берди.

 

Машҳура Давлетова,

Чет тиллари факультети талабаси.