Магистратура бўлимида Шароф Рашидовнинг «Кашмир қўшиғи» китоби асосида китобхонлик тадбири ўтказилди
Мазкур ўқув йилидан бошлаб институтимизнинг магистратура бўлимида барча магистрантлар ўртасида «Китобхон магистрант» тадбири мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиладиган китобхонлик тадбирининг навбатдагиси бугун – 8 ноябрь куни бўлиб ўтди. Уни магистратура бўлими мактабгача таълим мутахассислиги 1-курс магистрантлари ташкил этишди.
Тадбирни магистратура бўлими методисти М.Мамбетниязов очиб берди. Тадбирда магистрантлар Ш.Рашидовнинг ҳаёти ва бадиий асарлари, айниқса, «Кашмир қўшиғи» китобининг адабиёт тарихидаги аҳамияти тўғрисида тақдимотлар ва видеороликлар орқали кенг тушунча берди.
Тадбир савол-жавоблар ва муҳокамалар билан давом этди.