Психология кафедрасида оиладаги муаммолар ва уларнинг психологик оқибатлари бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Педагогика факультети психология кафедраси бошлиғи З.Шеримбетова «Ёш психолог» тўгараги аъзолари ва кафедра ўқитувчилари билан биргаликда «Оиладаги муносабатлар ва уларнинг психологик муаммолари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этди.
Тадбирни ўтказишдан мақсад, талабаларга оилада учрайдиган ҳар хил муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб олиш ва уларни ечиш йўлларини ўргатиш, шунингдек, талаба-ёшларни ҳаётда учрайдиган муаммоларнинг олдини олиб, ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлди.
Шундан келиб чиқиб тренингда иштирокчи талабалар ҳар хил гуруҳларга бўлинди.
Улар оилада ҳар хир муаммоларни келтириб чиқарувчи сабабларни рольларга бўлиниб, сахна кўринишлари орқали кўрсатиб берди.