Буюк олим, академик Жуманазар Базарбаев 85 ёшда!
8 ноябрь куни институтимизнинг мажлислар залида Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон Республикаларининг фан, таълим, маданият, иқтисодиёт, фалсафа, тарих фанлари соҳаларининг ривожланишига катта ҳисса қўшган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари фан арбоби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати, философия фанлари доктори, профессор Ж.Базарбаевнинг 85 йиллиги муносабати билан анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманни институтимиз ректори Б.Отемуратов кириш сўз билан очиб берди ва бошқариб борди.
Тадбирда профессорлар Кенесбай Алламбергенов ва Бауатдин Аллабергеновлар сўзга чиқиб, академикнинг илмий ижоди, жамоатчилик фаолияти ва Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон фанида тутган ўрни бўйича баҳоли фикрларини билдирди.
Сўнгра факультет деканлари академикнинг 85 йиллиги муносабати билан табриклаб, келажак авлодларга таълим беришдек буюк ишларига муваффақият тилади.
Маълумот учун, академик Ж.Базарбаев 1933 йил 13 ноябрьда Мўйноқ туманидаги Тик озек деган жойдаги 5-қишлоқда таваллуд топган.
Бу инсон институтимиз, халқимиз, қолаберса, бутун давлатчилигимиз фахри ҳисобланади.
Академик Ж.Базарбаевнинг 85 йиллик юбилейи республикамиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Несибели Атамуратова,
Мактабгача ва бошланғич таълим факультети 3-курс талабаси.