AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Чет тиллари факультети талабаси ўғил болалар ўртасида стол тенниси бўйича ғолиб бўлди

Шу йилнинг 9 ноябрь куни институтимизда таҳсил олаётган барча ўғил болалар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича институт биринчилиги бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида ўтказилган ўғил болалар ўртасидаги мусобақада чет тиллари факультети 1-курс талабаси Жўрабек Аметов 1-ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди.