Мактабгача ва бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари ва талабаси модульли ўқитиш технологиялари бўйича халқаро анжуманда иштирок этиб қайтди
Институтимизнинг мактабгача ва бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари Р.Нуржанова, А.Қудайназаров ва факультет талабаси Ш.Юлдашевалар Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бўлиб ўткан халқаро илмий-амалий анжуманда иштирок этиб қайтди.
«Узлуксиз таълим тизимида модульли ўқитиш технологияларини қўллаш истиқболлари: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда ушбу йўналишдаги ўз илмий мақола ва тезислари билан иштирок этган институтимиз профессор-ўқитувчилари ва талабасининг таклиф этган хулосалари ва пикир-мулоҳазалари юқори баҳоланди.