AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Талабалар диққатига! Тил байрами, конституция куни ва коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан ўтказиладиган мақола ва плакатлар танловида иштирок этинг

«1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун», «8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун» ҳамда «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни» муносабати билан институтимизда мақолалар ва плакатлар танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Танловда 1-2-3-ўринларни эгаллаган талабаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Танловда иштирок этиб, ўз қобилиятингиз билан ғолиб бўлишни режалаштираётган бўлсангиз ўз мақола ва плакатларингизни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилотига қуйидаги муддатларгача топширишингиз сўралади:

 

1. «1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун». Мақола ва плакатларни топшириш муддати 2018 йил 27 ноябрьгача.

 

2. «8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун». Мақола ва плакатларни топшириш муддати 2018 йил 4 декабрьгача

 

3. «9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни». Мақола ва плакатларни топшириш муддати 2018 йил 6 декабрьгача.

 

Шошилинг, ўз қобилиятингизни намоён этадиган фурсат келди!