Магистратура бўлимида рус ёзувчиси К.Г.Паустовский асари бўйича китобхонлик тадбири бўлиб ўтди
15 ноябрь куни институтимизнинг магистратура бўлимида машҳур рус ёзувчиси К.Г.Паустовскийнинг «Старый повар» ҳикояси асосида китобхонлик тадбири бўлиб ўтди.
Рус тили ва адабиёти мутахассислиги 1-курс магистрантлари ташкиллаштирган тадбирни магистратура бўлими бошлиғи муовини М.Мамбетниязов очиб берди. У ўз сўзида ёзувчи К.Паустовский ҳаёти ва ижоди бўйича кенг турда маълумотлар берди.
Магистрантлар ёзувчининг «Старый повар» ҳикояси бўйича ишланган презентацияни тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этди.
Сўнгра ҳикоя сюжет ива композицияси, қаҳрамонларнинг характери бўйича магистрантлар ўз аро фикр алмашди.
Тадбирда институтимизнинг рус тили ва адабиёти кафедраси бошлиғи Э.Ешниязова иштирок этди.
Мияссар Ганиева,
Магистратура бўлими 1-курс магистранти.