AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Филология факультетида С.Ахметовнинг 90 ёшга тўлиши муносабати билан адабий кеча ўтказилди

16 ноябрь куни институтимизнинг филология факультети қорақалпоқ адабиёти кафедраси «Зийуар» адабий тўгарагида С.Ахметовнинг 90 ёшга тўлиши муносабати билан адабий кеча ўтказилди.

Адабий кечани филология факультети декани А.Абдиев очиб берди. У ўз сўзида С.Ахметовнинг ҳаёт йўли бўйича ўз фикрларини билдирди.

Бундан сўнг баёнотлар тингланди. Филология фанлари номзоди, доцент М.Бекбергенова»С.Ахметов адабиётшунослик дарслиги муаллифи» мавзусидаги баёнотини тадбир иштирокчиларига таништириб ўтди. Халқимизнинг буюк инсонларидан бири бўлмиш С.Ахметовнинг асос солган мактаби бугунги ёшларга намуна эканлиги алоҳида таъкидланди.

Сўнгра қорақалпоқ адабиёти кафедраси ўқитувчиси, ф.и.к., доцент Б.Давлетов «Поэзия тадқиқотида С.Ахметовнинг хизмати» мавзусида баёнот қилди.

Шунингдек, магистратура бўлими қорақалпоқ адабиёти мутахассислиги магистранти А.Жақсилиқова «С.Ахметовнинг ҳаёти ва ижод йўли» мавзусидаги баёнотида олимнинг асарларини таҳлил қилди.

Қорақалпоқ адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси С.Бауетдинова С.Ахметовнинг илмий фаолияти бўйича чиқиш қилган бўлса, ф.и.к., доцент С.Қазақбаев олимнинг инсонийлик фазилатларини эсга олиб, баҳоли фикрларини билдирди.

Адабий кеча талаба-ёшларнинг савол-жавоблари билан давом этди.