AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Институтимизда Москва шаҳар педагогика университети билан ҳамкорлик бўйича амалий ишлар бошланди

Шу йилнинг 14 ноябрь куни Москва шаҳар педагогика университети профессори, филология фанлари доктори, машҳур олим Э.Шафранская институтимизга ташриф буюрди.

Нукус давлат педагогика институти ва Москва шаҳар педагогика университети ўртасида 2018-2022 йилларга мўлжалланган таълим, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича ўз аро шартнома асосида, россиялик профессор институт талабаларига дарс ўтиш ва ўз аро тажриба алмашиш мақсадида келганлиги меҳмонлар билан ўтказилган учрашувда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда икки олий таълим муассасаси ўртасида илмий-педагогик фаолиятни олиб бориш, кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишларини олиб бораётганларнинг илмий салоҳиятини ошириш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни алмашиш йўли билан уларнинг тажриба ва кўникмаларини ошириш, илмий-назарий анжуманлар, илмий дебатларни ҳамкорликда ташкил этиш, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш ва бошқа соҳалар бўйича келгусида бажариладиган ишлар келишиб олинди.

Россиялик профессор институтимизнинг чет тиллери факультети рус тили ва адабиёти таълим йўналиши талабаларига очиқ маъруза дарсини ўтди.

 

Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.