Россиялик машҳур профессор Э.Ф.Шафранская институтимиз талабаларига маъруза ўқиди

14 ноябрь куни институтимизнинг чет тиллари факультети рус тили ва адабиёти кафедрасида Москва шаҳар педагогика университети профессори Э.Ф.Шафранская «Ҳозирги замон рус прозасида Ўрта Осиё мавзусининг акс этиши» мавзусида очиқ маъруза дарсини ўтказди.

Очиқ маърузада рус тили ва адабиёти таълим йўналишининг 1-2-3-курс талабалари иштирок этди.

Маърузада профессор талабаларга IX асрда яшаган Рудакининг ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилувчи Андрей Волоснинг «Возвращение в Панджрут» китоби бўйича батафсил маълумот берди.

Шунингдек, маъруза давомида россиялик профессор Сухбат Афлотуни ва унинг дунёга машҳур «Ташкентский роман» асари бўйича кенг тушунча берди.

– Ҳозирги пайтда дунёда Ўрта Осиё халқлари маданияти катта қизиқиш билан ўрганилмоқда, – дея таъкидлади Э.Ф.Шафранская.

Маъруза давомида профессор институт талабалари билан ҳозирги давр адабиётининг долзарб мавзулари бўйича ўз аро суҳбатлашишди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Москва шаҳар педагогика университети профессори Э.Шафранская раҳбарлигида келгусида биргаликда олиб бориладиган илмий тадқиқот ишлари бўйича келишиб олинди.

 

Ю.М.Шамшетова,

НДПИ стажёр-ўқитувчиси.