Институтимиз талабаси «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатувида меҳмонда бўлди

Институтимизнинг мусиқий таълим йўналиши 4-курс талабаси Зинатдин Нуратдинов «Ўзбекистон» телерадиоканалининг «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатувида меҳмон сифатида иштирок этди.

Кўрсатувни тасвирга олиш жараёнида иштирок этган ёш қобилият эгаси қўбизда қорақалпоқ халқ достонларидан парчалар ижро этиб берди. Бошловчилар билан бўлган ўз аро суҳбатда халқаро фестиваль ва танловлардаги иштироки, қўлга киритган натижалари, шунингдек, келажакдаги мақсадлари тўғрисида айтиб берди. Кўрсатув 27 ноябрь куни эфирга узатилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, институтимиз талабаси Зинатдин Нуратдинов 2018 йил 29-31 март курлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган «Всоточная сказка» XIV халқаро фестивалида иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаб, «Гран При» ғолиби бўлган эди.

 

Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.