Китобхонлик – буюк келажак кафолати
Китоб ҳар бир инсон учун содиқ дўст. Китоб орқали у эртакми, романсми, ривоятми ёки ҳақиқаттан олинган ҳаётий воқеалар туширилган асарми-буларнинг бариси яхшилик сари етаклайди.
Воқеаликларнинг бари бир хақиқат ғолиблиги, китобхон иродасини мустахкамлайди.
Тарихий китоблар ёки тарихий воқеалар тафсилотидаги асарлар орқали китобхон ёшлар нима қилганда нималар бўлиши, қандай ишлардан қандай воқеалар келиб чиқиши, нималарга олиб келишини ўрганади.
Китоб уларга ҳаётий сабоқ бериб, маънавиятини ошириб боради.
Китоб мутоала қилиш нафақат ирода ва маънавий савияни шакллантиради, балки тилни равон этиб ажойиб нутқ маданиятини ривожлантиради. Шунингдек, ўз тилини ёки хориж тилини тўғри ўқишга ўргатади. Шундай экан, ҳар биримиз китоб мутолаа қилишни фарзандларимиз билан бирга одат этиб, ривожланиб келаётган замонда табиий ҳолда китобдан табиий равишда таълим ва маънавий тарбия олишимиз керак.
Бу таълимни табиий тури бўлиб фарзандларимиздан ёки ўқувчи ёшлардан ўқиган китоблари ҳақида сўраб, асардаги қизиқарли жойларидан мутоала қилдириб ёки чиройли ўқиб ва айтиб берилса, уларни ўқишларини назорат этиб тўғри ўқитишга харакат қилдириш орқали уларни китобга яқинлаштиради.
Уларнинг ўқилган асар ҳақидаги вокеаликлар ҳақидагификр-мулоҳазалари ва хулосалари инобатга олиниши, мазмунини айтиб беришга харакат эттиришлар орқали уларни шу китобни ўқишга қизиқтирилади.
Китобхонлик аслида буюк келажак учун кафолат бўлганидек, ёшларни китобни севишга, энг китобхон мамлакат даражасига чиқиши йўлида амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилиши, миллий асарлар ва хорижий асарларни таққослаш ва хурмат ва эътибор билан қарашлари ва асарни тугатиб севиб ўқишга эришишларига қизиқтириб китобларнинг қайси бири ёққанлиги, қайси жиҳати билан ажралиб туриши, асар қаҳрамонлариборасидаги таассуротлари ҳақида фикрлашиб улар билан яқин муносабатни шакллантириб келажак давомчиларидан буюк даҳолар чиқишини таъминлаш ҳар бир инсоннинг бурчидир.
С.Е.Романова,
Мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси, п.ф.н.