AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Мактабгача ва бошланғич таълим факультетида ҳарбий хизматчилар билан учрашув ва иншолар танлови бўлиб ўтди

Мактабгача ва бошланғич таълим факультетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 13 декабрь кунги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5413-сонли Фармонида белгиланган вазифалар асосида  «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» деган эзгу ғоя асосида 15 декабрьдан 15 январь оралиғида «Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги» доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Шимолий-ғарбий ҳарбий округи 37501-Ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари – подполковник Равшон Ҳайдаров, кичик сержант Ҳамид Уразметов, кичик сержант Зафар Раҳмановлар бошчилигида факультет талабалари орасида «Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» мавзусида иншолар танловини ўтказди.

Танлов ғолиблари дипломлар билан тағдирланди.