AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Талабалар учун янги танлов – “Big Idea Challenge”!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши ва Лондон Метрополитен университети билан ҳамкорликда “Big Idea Challenge” танловини эълон қилади.

Танловнинг мақсади талабаларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.

Танловда ОТМ талабалари ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган ўзларининг илғор лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг биринчи босқичидан танлаб олинган лойиҳа муаллифлари иккинчи босқичида Лондон Метрополитен университети экспертлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20-21 февраль кунлари ўтказиладиган тренингда иштирок этади.

Онлайн ариза топширишнинг охирги муддати: 2019 йил 1 февраль.

Батафсил: www.britishcouncil.uz