«Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликга қарши биргаликда курашамиз» шиори остида тадбир ташкил қилинди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган Ёшларга оид давлат сиёсати негизида жисмонан соғлом ва маънан етук,  ҳеч кимдан кам бўлмасдан бошини баланд кўтариб яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4-декабрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида жамаот тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профликтикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги» Фармойиши ижроси доирасида Ўзбекистон

 

   Республикаси Миллий Гвардияси марказий девони, Нукус шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм масъул офицерлари, ҳудудий ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари вакиллари ва Нукус давлат педагогика институти талаба ёшлари иштирокида «Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликга қарши биргаликда курашамиз» шиори остида тадбир ташкил қилинди.  Бунда ёшларга жиноятчиликнинг олдини олишда маънавиятнинг роли, жамиятда фуқораларнинг масъулиятли бўйича тушунтирилди. Ўтган йилги жиноятчиликлар ва ҳуқуқбузарликлар бўйича, келгусида уларнинг олдини олишга қаратилган вазифалар, уюшмаган ёшлар ва жиноят содир этишга мойил профилактик хисобда турган шахслар билан ўтказиладиган   ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги тарбиявий ишлар ҳақида гапириб ҳаётий тажрибалар билан ўртоқлашди.

  Асосий мақсад, келажакда Она-юрт тақдири учун юксак масъулиятни ҳис қиладиган ёшларни тарбиялашдан иборат. Ундан ташқари Қорақалпоғистонда жиноятчиликнинг олдини олишда келгусида ечимини кутаётган долзарб масалалар бўйича маълумотлар берилди.

Х.Атаджанов – Ахборот технологиялари маркази бўлим бошлиғи