AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Мактабгача ва бошланғич таълим факультети талаба-ёшлари орасида Зулфия таваллудининг 104 йиллиги муносабати билан кўрик танлов ва концерт ўтказилди

Мактабгача ва бошланғич таълим факультети талаба-ёшлари орасида Зулфия таваллудининг 104 йиллиги муносабати билан «Зулфияхоним қизлари» мавзусида байрам кечаси, талаба-ёшлар ўртасида кўрик танлов ва концерт дастури ўтказилди. Байрам кечаси ва кўрик танловга Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Қодиров ва институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси Б.Арзиева, Ўзбек тили кафедраси ўқитувчилари, Мактабгача ва бошланғич таълим факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари қатнашди.

Тадбир сўнгида танлов иштирокчилари ва ғолибларни Институт касаба уюшмаси ва Мактабгача ва бошланғич таълим факультети томонидан тақдирлиш маросими бўлиб ўтти. Байрам кечаси ва кўрик танловни Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ Ўзбек тили кафедраси ўқитувчиси Ойдин Султанова ташкиллаштирди.