AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Институтимиз ўқитувчиси ва талабаси «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

Шу йилнинг 4 апрель куни Мўйноқ туманидаги «Орол» стадионининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев иштирок этиб, бирнеча йиллардан буён фаоллик кўрсатиб  келаётган мураббийлар, спортчилар ва спорт фидоийларига «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонини топширди.

Тақдирланган орасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия кафедраси мудири, Қорақалпоғистонга хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси, Ўзбекистон спорт фахрийси, спорт устаси Азат Казаков ҳамда ушбу факультетнинг хотин-қизлар спорти йўналиши 3-босқич талабаси дзюдо, миллий кура шва самбо бўйича спорт устаси, дзюдо бўйича Тошкент гран-приси ғолибаси, Осиё кубоги совриндори Гулайим Жумабаеваларга ҳам кўкрак нишони топширилди.

 

Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.