AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Сибир Федерал университети доценти Нукус ДПИ талабаларига дарс ўтди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ва Россия Федерасиясининг Сибир Федерал университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида мазкур университетнинг функциялар назарияси кафедраси доценти Мкртчян Александр Джанибекович институтга ташриф буюрди.

Институт ректори Байрам Отемуратов билан учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашилди.

Икки олий таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчиларни алмашиш дастури доирасида россиялик олим математика фанидан институтнинг математика-информатика факультети математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабалари ҳамда магистрантларига маърузалар ўқиб, ҳар хил семинарлар ташкил этди.

 

Ислам Матеков.