«Коррупция-тараққиёт кушандаси» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди

Жорий йил 28 май куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Нукус шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда «Коррупция-тараққиёт кушандаси» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педогогика институти мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда партия фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, Нукус шаҳар прокуратураси мутахассислари, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педогогик институти пофессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Коррупцияга қарши курашиш масаласи бўйича Республикамизда амалга оширилаётган ишлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ёшларни таништиришга қаратилган мазкур тадбирда коррупциянинг асл моҳияти, унга олиб келувчи ҳолатлар, пора бериш, олиш ва воситачилик қилиш каби жиноятларнинг оғир оқибатлари ҳусусида сўз юритилди.

Тадбир давомида тегишли мутаҳассислар томонидан коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш ҳамда даромад топишда қонунга хилоф харакатлар олиб бориш яхшиликга олиб келмаслиги ва ҳар қандай жиноят жазосиз қолмаслиги  тўғрисида ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди.

Қизғин фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган давра суҳбатида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олишга эришдилар.