Магистратурага ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентлар диққатига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” Низомга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарорининг

2-(д)-бандида белгиланган тартибга асосан 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари 2019/2020 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар, шунингдек, “Чақириққача ҳарбий таълим”, “Хореография (турлари бўйича)”, “Дирижёрлик (турлари бўйича)”, “Режиссёрлик (турлари бўйича)”, “Актёрлик санъати (турлари бўйича)” “Ветеринария” таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлардан ташқари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

magistr-eduuz

Магистратура мутахассислигига мос бакалавриат таълим йўналишларини битирган бакалаврлардан ташқари, бошқа бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари давлат грантлари асосида белгиланган мақсадли қабул параметрлари мавжуд магистратура мутахассисликларида танловда қатнаша олмайдилар.