AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

“Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида маданий тадбир ташкил қилинди

«Миллий тикланиш» демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ташаббуси билан партиянинг Республика Кенгаши “Ёшлар қаноти” билан биргаликда “Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусида маданий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда ЎзМТДП ҚР Кенгаши ва партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати, партиянинг Нукус шахар кенгашининг НДПИдаги БПТ раиси П.Адилов, бир қанча халқаро танловлар ғолиблари, бахши З.Нуратдинов ва Қ.Сейтимбетов, маданият соҳаси вакиллари ва ОАВ ходимлари қатнашди. 


Тадбирни ЎзМТДП ҚР Кенгаши етакчи мутахассиси Н.Есемуратов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббуси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди платформасида белгиланган, болаларнинг рухий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларга миллий мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини чуқур ўргатиш вазифасидан келиб чиқиб “Миллий чолғу асбоблари таронаси” мавзусидаги маданий тадбирнинг мазмун-мохияти, мақсади хақида кенгдан тўхталиб, тадбирда оромгоҳдаги ёшлар орасида миллий созандачилик йўналишига бўлган қизиқишини ошириш, ёшлар ижодини қўллаб-қувватлаш, мусиқий маънавиятини оширишга қаратилган куйларини кенг тарғиб этишга қаратилганни алоҳида таъкидлаб ўтишди. 


Бундан сўнг Халқ депутатлари Нукус туман Кенгаши депутати П.Адилов, ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси Г.Джумагулова сўзга чиқиб,- ушбу маданий тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида миллий бахшичилик ва миллий рақс санъати йўналишига бўлган қизиқишини ошириш, миллий соз асбоблари куйларини навқирон авлод онгига чуқур сингдириш ва авлоддан авлодга ўтишини таъминлаш ва ушбу йўналишида ижод қилиб келаётган ёшларни рағбатлантириш эканлигини айтиб ўтди. 
Ўтказилган тадбирда бир қанча халқаро танловлар ғолиблари, бахши З.Нуратдинов ва Қ.Сейтимбетов, маданият соҳаси вакиллари томонидан миллий соз асбобларининг келиб чиқиш тарихи ҳақида айтиб берди. Шунингдек, шаҳардаги болалар мусиқа ва санаъти мактабларидаги миллий созандачилик ва рақс йўналишларида таҳсил олувчи ўқувчилар иштирок этишиб, куй асарларлари бўйича ўз маҳорат ва истеъдодларини намоён этишди. 
Тадбир якунида тадбирда фаол қатнашган иштирокчилар Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши томонидан Ташаккурнома ва Фаҳрий ёрлиқлар ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди.

 

Г.Джумагулова,

ЎзМТДП Нукус шаҳар Кенгаши етакчи мутахассиси.