AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Нукус давлат педагогика институти магистратура мутахассисликларига имтиҳонлар қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг магистратура мутахассисликларига 2019-2020 ўқув йили учун ҳужжат топширган номзодлар ўртасида имтиҳонлар шу йилнинг 5 август ва 8 август кунлари бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, бу йилдан бошлаб магистратура мутахассисликларига қабул имтиҳонлари мутахассислик фан ва инглиз тилидан ўтказилади.

Тасдиқланган жадвал асосида мутахассислик фан бўйича имтиҳонлар 5 август куни икки маҳалда – соат 08:30 да ва 14:00 да бошланади.

8 август куни инглиз тили бўйича ҳам икки маҳалда – соат 08:30 да ва 14:00 да бўлиб ўтади.

Имтиҳонлар институтнинг хорижий тиллар ва жисмоний маданият факультетлари жойлашган бинонинг (ҳужжат топширган бино) спорт залида бўлиб ўтади.

Батафсил маълумот билан қуйидаги жадвал орқали танишишингиз мумкин.

Магистратура_имтиханына_кириу_графиги

 

Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.