AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Тест синовларининг ўн бешинчи куни ҳақида маълумот берилди

Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг ўн бешинчи куни ҳақида маълумот берди.

2019 йил 13 август куни республика бўйича 8 та ҳудудда 1-сменадаги тест синовлари бир вақтда соат 08:00 да бошланди.

Тест синовларида биринчи сменада жами 13 867 нафар абитуриент иштирок этиши белгиланган эди. Шундан:

– 13 495 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этмоқда;
– 371 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади;
– 1 нафар абитуриент тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли ҳудудга кириш жойида тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовлари бўлиб ўтаётган ҳудудлар:

1. Қорақалпоғистон Республикаси;
2. Андижон вилояти;
3. Фарғона вилояти;
4. Бухоро вилояти;
5. Хоразм вилояти;
6. Жиззах вилояти;
7. Навоий вилояти;
8. Самарқанд вилояти.