AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Тест синовларининг барча натижалари эълон қилинди

ДТМ берган хабарга кўра, 15 августда бўлган тест натижалари ҳам эълон қилинибди. Демак, бу дегани – 29 июлдан 15 августга қадар бўлиб ўтган барча тест синовларининг натижалари маълум бўлди.

Хўш, бу нимани англатади? Демак, энди mandat.dtm.uz сайтидаги рўйхат бошқа ўзгармайди.

Қиссадан ҳисса, ҳозир асосий квота бўйича ўқишга кирганлар рўйхатида турганлар, якуний натижаларни кутиб ўтирмасдан, талабаликни аллақачон нишонлайверса бўлади (бечора қўчқорлар…).

Чунки ҳозир абитуриентлар учала танлаган йўналишлари бўйича барча рўйхатда туришибди, бу дегани ушбу рўйхатдан кимдир чиқиб кетса кетадики, лекин бошқа йўналишдан баланд балл олган бегоналар рўйхатга келиб қўшилмайди. Агар мабодо бирорта фавқулодда вазият бўлиб қолмаса (худди сўнгги дақиқаларда кутилмаганда Фарғонадаги «Темурбеклар мактаби»ни битирганларга имтиёз берилгани ҳисобидан, ҳарбий ОТМларда етарли балл олганлар ҳам ўқишга киролмай қолиб кетганидек), унда ҳозир рўйхат бўйича ўқишга кирганлар албатта талаба бўлади. Аксинча, ҳозир контрактни бошида турганлар якунда бюджетга кўтарилиши ҳам мумкин.

Кира олмаганларчи? Улар умид қилса бўладими?

Ҳа, бўлади. Негалигини мана бу ерда ўқийсиз: https://t.me/xushnudbek/2799

Барча талаба бўлганларни табриклайман!

Талабаликка яқин турганларга эса омад тилайман!

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈