AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Институтимизда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда (фоторепортаж)

15-30 август кунлари юртимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилиниб, 17-18 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган эди.

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси ҳам 17 август куни эрта тонгдан институт ва унга тегишли бино ва иншоотлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Институтнинг 500 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ҳамда техник ходимлари институтнинг 5 биноси ва талабалар турар жойи атрофларида далаларни ёввойи ўт-чўплардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, деворларни оқлаш, ариқ ва зовурларни тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни бажармоқда.

Ҳашар бугун тушдан кейин ҳамда эртага кун давомида ўтказилади.

 

Фотолар муаллифи: Ислам Матеков,

НДПИ матбуот котиби.