AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Ўзбекистонда ОТМлар сони яна биттага кўпайди

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги куни 683-сонли қарори билан Қўқон университети фаолияти йўлга қўйилди.

Республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ва бошқалар Қўқон университетининг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикасида амалдаги мавжуд таълим шаклларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, таълим фаолияти 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.

Қарорга мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул квоталари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда университет томонидан белгиланади.

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.