AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Олий таълим муассасалари ректорларининг ваколати кенгаяди

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги “Хорижий фуқароларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 169-сон қарорида:

3-банд (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида ўқиганлик учун тўлов миқдорлари ва тартибини, 2008/2009 ўқув йилига хорижий фуқароларнинг олий таълим муассасаларида ўқиганлиги учун тўлов миқдорини ўқитишнинг реал харажатларидан келиб чиқиб, 2 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларигача миқдорда белгилашни назарда тутган ҳолда, тасдиқлаш учун киритсин) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“3. Олий таълим муассасалари ректорлари (филиаллар директорлари)га 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда республика олий таълим муассасаларида хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ёки мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тўлов миқдоридан кам бўлмаган миқдорда, мустақил белгилаш ваколати берилсин”.

Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва таълим муассасаларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади) қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“9. Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати олий таълим муассасаси ректори (филиаллар директорлари) томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилган ҳолда белгиланади.”.