Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

1 2 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

5 сентябрь куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида янги 2019-2020 ўқув йилининг тантанали очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни институт ўқув ишлари бўйича проректори М.Жумамуратов бошқариб борди.

2 2 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

Янги ўқув йилининг очилишига бағишланган тадбирда институт ректори Б.Отемуратов институтга қабул қилинган талабалар, профессор-ўқитувчилар, ота-оналар, тадбир меҳмонлари ва барча йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши – «Билимлар куни» билан қизғин муборакбод этди.

Таъкидлаб ўтилганидек, сўнгги йилларда юртимизда олий таълим соҳасини янги ривожланиш босқичига олиб чиқиш, таълим сифатини ошириш, кадрларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, таълим муассасаларининг халқаро рейтингларда юқори натижаларни қайд этиши учун барча шароитлар яратилмоқда. Ислоҳотлар замирида юртимиз ривожига ўз ҳиссасини қўша оладиган кадрларни етиштириш вазифаси турганлиги алоҳида таъкидланди.

4 1 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди5 1 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

Кечада академик Ж.Базарбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Қ.Юсупов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга эътибор давлат аҳамияти даражасига кўтарилиб, ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонуннинг қабул қилинганлиги, шу йилнинг ўзида олий маълумотли бўлиш истагида юрган ёшлар учун қабул квоталарининг оширилгани, тест жараёнларининг шаффоф ҳамда адолатли ўтиши учун олиб борилган ишлар келажагимиз бўлмиш ёш авлодларнинг истиқболи учун амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси эканлигини таъкидлади.

3 1 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

Тадбирда янги ўқув йилида талабалик бахтига мушарраф бўлган ёшларнинг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, яратиб берилаётган шароитлар ва имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбир давомида институтга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияномаси асосида тест синовларисиз қабул қилинган П.Аяпбергенова мамлакатимизда ёшлар учун имкониятлар эшиги доимо очиқ эканлиги, улардан самарали фойдаланиб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилиш учун билим ва кўникмаларни эгаллашини билдириб ўтди.

6 1 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди7 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

Тадбирда институт талабалари ўқиш ва илмий изланиш, ўз устида мукаммал ишлаб, институт ички тартиб-қоидаларига амал қилиш, профессор-ўқитувчилар ва бошқа талабаларни ҳурмат қилишга қасамёд қилди.

Кеча якунида институтга юқори балл тўплаб кирган ёшларга талабалик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

8 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди9 - Талабалар қасамёд қабул қилди: Уларга талабалик гувоҳномалари топширилди

 

Ислам Матеков,

НукусДПИ матбуот котиби.

Муаллиф олган расмлар.

mobile porn