Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – «KOICA» вакиллари институтга ташриф буюрди

DSC 3681 - Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – «KOICA» вакиллари институтга ташриф буюрди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – «KOICA»нинг Ўзбекистон Республикасидаги офиси директорининг ўринбосари Парк Ми хоним, волонтёрлар координатори Канг Мунхи хоним, ҳамкор Шукрулло Шукуров, дастурнинг кичик координатори Юн Хэлим хонимлардан иборат делегация Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтига ташриф буюрди.

Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори М.Жумамуратов ва «KOICA»нинг институтдаги координатори Я.Генжемуратовлар билан бўлиб ўткан учрашувда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ва институт ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Бир қанча йиллардан буён агентликнинг Жанубий Кореялик волонтёрлари институтда таҳсил олаётган талаба-ёшлар, шунингдек, бошқа да хоҳловчилар учун корейс тилини ўргатиб келмоқда. Айниқса, сўнгги уч йил мобайнида волонтёр Ли Сангхён мазкур ишларда фаоллик кўрсатди.

– Ҳар бир волонтёр 2 йил мобайнида корейс тилини ўргатиш учун юборилади. Аммо, сизнинг институтга юборилган волонтёр Ли Сангхённинг ўз хоҳиши ва институт раҳбариятининг қўллаб-қувватлаши билан бу муддат яна бир йилга узайтирилган эди, – деди агентлик вакиллари суҳбат давомида. – Бу мазкур институтда хорижий тилларни, айниқса, корейс тилини ўрганишга бўлган эҳтиёжнинг кучли эканлигини билдиради.

DSC 3692 - Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги – «KOICA» вакиллари институтга ташриф буюрди

Делегация аъзолари Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берд ива педагогика институти Ўзбекистон миқёсида асосий ҳамкор таълим муассасаси эканлигини таъкидлади.

Институт вакиллари делегация аъзоларига миннатдорчилик билдирди. Учрашув давомида келгусида ҳам ҳамкорликни ривожлантириш, айниқса, ахборот-ресурс маркази тармоғини такомиллаштириш мақсадида агентликнинг қўллаб-қувватлаши билан электрон кутубхона ташкиллаштириш бўйича келишиб олинди.