AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Мактабгача таълим факультети педагог жамоаси ва талабалари ихтисослаштирилган мактабда тадбир ташкил этди

Ажиниёз номидаги НДПИ мактабгача таълим факультети мактабгача таълим кафедраси педагог жамоаси ва талабалари «Барча кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик» шиори остида 4-сонли кар ва заиф эшитувчилар учун ихтисослаштирилган мактабда тадбир ташкил этдилар.

Тадбирда факультет декани ва «Мактабгача таълим» кафедраси раҳбари ва педагог жамоаси ҳамда талабалар фаол иштирок этиб, интернат болаларига ўз совғалари ва байрамона чиқиш ва дастурларини улашиб қайтдилар.