Физика-математика факультети талабалари «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди
Физика-математика факультети 2Б ИОМ гурух рахбари ва талаба ёшлари бўш пайтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Хўжайли туманида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси 1-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари ҳолидан хабар олишди.
Зеро меҳр-оқибат, ғамхўрлик ва инсонпарварлик кўп миллатли халқимизнинг олижаноб фазилатларидан. Ўксик қалб эгаларининг ҳолидан хабар олиш, улар билан дилдан суҳбат қуриш, истак ва орзулари рўёбга чиқишида кўмаклашиш, оз бўлса-да оила муҳитини уларга улашиш эзгуликнинг юксак чўққисидир.