AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Республика миқёсида илмий-назарий анжуман.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3775-сонли Қарори асосида  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2019 йил 15-16 ноябрь кунлари «Түркий халықлар  фольклоры ҳәм тарийхының әҳмийетли мәселелери: улыўма уйғынлық ҳәм миллий өзгешелик» халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади.

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб борилиши режалаштирилган:

1-шуъба. Тилшунослик

2-шуъба. Фольклоршунослик

3-шуъба. Адабиётшунослик

4-шуъба. Тил ва адабиёт фанларини ўқитишда инновацион технологиялар

 Анжуман материаллари 2019 йил 20 ноябргача қабул қилинади.

 Анжуман  материалларини тайёрлаш учун қуйилган талаблар:

Анжуман материаллари тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган. Мақола 2 бетдан 5 бетгача ҳажмда, 1 нусхада А-4 форматли қоғозга чоп этилган ҳолда (электрон шакли билан) ёки электрон почта орқали тақдим этилиши мумкин.

Матн ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида Microsoft Word муҳарриридан фойдаланган ҳолда Times New Roman шрифтида, 14 pt ўлчам, 1,5 интервал оралиғида пастдан, тепадан ва ўнгдан 2,0 см, чапдан 3,0 см қолдирилган ҳолда ёзилади. Барча ҳаволалар тик қавс ичида муаллифнинг фамилияси ва илмий мақоланинг бети кўрсатилади: [Баскаков: 15]. Баён этилган маълумотларнинг илмий-назарий асосланганлиги ва методологик жиҳатлари бўйича муаллиф масъулдир.

Мақола устида чап томонидан УДК, кейинги қаторда ўртадан қалин катта ҳарфлар билан мақола номи, кейинги қаторда курсив билан ўртадан муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, илмий даражаси ва унвони, лавозими, кейинги қаторда иш (ёки ўқиш) жойи, шаҳри ва электрон почтаси батафсил кўрсатилиши лозим, 2 интервалдан сўнг матн ёзилади.

Талабга жавоб бермайдиган тезислар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифларга қайтарилмайди. Тўплам электрон вариантида чоп этилади.

 

Манзил: 230105. Қорақалпоғистон Республикаси. Нукус шаҳри, П.Сейтов кўчаси, рақамсиз уй,  Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти бош биноси.  Қорақалпоқ адабиёти кафедраси:

Масъул: Бекбергенова М. К. тел.: +998 91-307-32-53, Торткулбаева Т.  тел.: +998 90-575-41-64

E.mail:  bekbergenova53@mail.ru

 Ушбу  ахборот хатини соҳа мутахассисларига тарқатсангиз биз жудаям миннатдор бўламиз.

              АХБОРОТ ХАТИ 2019 жыл (2)