AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Туркий тиллар факультетида «Талабалик йилларим менинг…» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди

2019 йили 19 ноябрь куни институт мажлислар залида Туркий тиллар факультети Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси қошидаги «Қизларжон» ва Ўзбек адабиёти қошидаги «Ниҳол» илмий-адабий тўгараги аъзолари билан биргаликда «Талабалик йилларим менинг…» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирни ташкиллаштиришда Туркий тиллар факультети Хотин-қизлар қўмитаси раиси ф.ф.д.(PhD) Ф.Сапаева ташаббускорлик кўрсатди. Тадбирда институт хотин-қизлар қўмитаси раиси Б.Арзиева. Туркий тиллар факультети декани Б.Давлетов, Ўзбек адабиёти кафедраси мудири С.Матякупов, декан муовини П.Дабылов, Ўзбек тили кафедраси доценти п.ф.д (PhD) O.Султанова, катта ўқитувчи С.Жалилов, Р.Мадаминовалар  иштирок этдилар.

Кечада талабалар бадиий ва адабий чиқишлари, қўшиқ ва рақслари, сахна кўринишлари билан томошабинларга завқ бағишлади.

 

 

П.Дабылов,

Туркий тиллар факультетининг

Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари