Туркий тиллар факультетида «Китобхон минбари» мавзусида дисскус давра суҳбати ўтказилди

2019 йил 22 ноябрь куни институт мажлислар залида Туркий тиллар факультети Хотин-кизлар қўмитаси қошидаги «Қизларжон» ва Ўзбек адабиёти кафедраси қошидаги «Ниҳол» илмий-адабий тўгараги аъзолари билан биргаликда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш буйича Президентимизнинг 5та муҳим ташаббуси, китобхонликка қизиқтириш, мутолаага чорлаш бўйича «Китобхон минбари» мавзусида дисскус давра суҳбати ташкил қилинди. Мазкур давра суҳбатини ташкиллаштиришда факультет Хотин-кизлар қўмитаси раиси, Ўзбек адабиёти кафедраси доценти, ф.ф.д.(PhD) Ф.Сапаева ташаббускорлик кўрсатди. Тадбирда Ўзбек адабиёти кафедраси мудири доц.С.Матякупов,  катта ўқитувчи, ф.ф.д.( PhD) Ш.Алдашевалар ҳам иштирок эттилар. Дисскус давра суҳбати юқори савияда ташкил этилди. Асосан, ҳозирги замонавий романлар таҳлил қилинди, талабалар ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. 

«Ҳурматли талабалар, «Саждагоҳингиз – минбар, қуролингиз-китоб, манзилгоҳингиз-кутубхона, касбингиз мутолаа бўлмоғи лозим…»-деган жумлалар ушбу давра суҳбатининг шиорига айланди.

 

 

П.Дабылов,

Туркий тиллар факультетининг

Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари