Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланди
18 ноябрь-Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан институт мажлислар залида учрашув ташкил этилди. Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Қадиров очди ва олиб борди. Учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқумий номидаги комедия ва драма театри директори М.Азизов, Республика Маънавият-маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи Қ.Юсуповлар иштирок этишди.
Тадбир давомида «Давлат байроғи-менинг байроғим» мавзусида ўтказилган иншолар танловида ғолиб бўлган талабаларни тақдирлаш маросими ўтказилди.