AJINIYOZ NOMIDAGI NUKUS DAVLAT PEDAGOGIKA INSTITUTI

Биз ёшлар-наркоманияга қаршимиз!

Институт мажлислар залида «Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ва унинг олдини олиш» мавзусида учрашув ўтказилди. Учрашувни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Қадиров очди ва олиб борди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази ходими Б.Рўзмуродов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ёшлар стесати, маънавият ва маърифат масалалари бўйича котибият бошлиғи И.Ахмедов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходими А.Танирбергенов,  Республика наркомания диспансери шифокори Б.Қайипназаров, Республика ОИТС га қарши курашиш маркази шифокори Г.Утаровалар иштирок этишди.

Тадбир давомида талаба-ёшларга мавзуга оид видеофильм намойиши ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.