Тарих факультети профессор-ўқитувчилари Нукус туманидаги мактабда мастер-класс ўтди
Мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани мактабларига Нукус давлат педагогика институти бўйича бириктирилган раҳбар ва ҳодимлар иштирокида жорий йилнинг 25 ноябрь куни тарих факультети география ўқитиш методикаси кафедраси мудири, г-м.ф.н., К.Джаксымуратов, п.ф.н. доцент Р.Гаипова ва кафедра катта ўқитувчиси Ж.Абдирамановлар Нукус тумани 10-сонли умумталим мактабида география фанидан янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда мастер-класслар ўтиб берди.
Мактаб ўқувчиларининг география фанига бўлган қизиқишларини янада оширди ва дарс сўнгида кафедра ўқитувчилари мактаб ўқитувчилари билан таьлим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича ҳамда янги инновацион технологиялар ҳақида муҳокама олиб борилди, маслаҳатлашувлар, муҳокамалар бўлди.
Мазкур тадбирларнинг самаралилиги мактаб ўқитувчилари ва раҳбарияти томонидан юқори баҳоланди ҳамда келажакда ҳамкорликни амалга ошириш таклиф қилинди.